Иқтисод

Япония Ўзбекистондан автобус ҳайдовчиларини изламоқда

Япония Ўзбекистондан автобус ҳайдовчиларини изламоқда
Япония Ўзбекистондан автобус ҳайдовчиларини изламоқда / Фото: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Японияда кадрлар етишмаслиги фонида 10 дан ортиқ япон транспорт компанияси Ўзбекистондан автобус ҳайдовчиларини жалб қилиш мақсадида Тошкентга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миграция агентлиги хабар берди.

WILLER EXPRESS компанияси раҳбари Хираяма Кодзи 19 ноябрь куни Тошкентдаги INTIL марказида бўлиб ўтган учрашувда ҳайдовчилар етишмаслиги сабабли Япониядаги айрим автобус йўналишлари тўхтатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Япония делегациясининг ташрифи ONODERA USER RUN рекрутинг компанияси кўмагида ташкил этилди. Миграция агентлиги ва «Ватанпарвар» ташкилоти раҳбарлари иштирокида ўтган учрашувда автобус ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда уларни Японияда ишга жойлаштириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Япония компаниялари вакиллари INTIL марказида япон тили бўйича машғулотлар ва ҳайдовчиларни тайёрлаш жараёни билан танишдилар.

Ҳозирда ONODERA USER RUN компанияси Ўзбекистоннинг 200 нафар фуқаросини Японияда учта йўналиш — ҳайдовчилик, парваришлаш хизмати ва умумий овқатланиш соҳаларида ишлаш учун тайёрламоқда.

Уларнинг 100 нафари автобус ҳайдовчиси сифатида ишлаш учун таълим олмоқда.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.