Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Иқтисод

Тошкентда энг кўп ҳунармандлар рўйхатдан ўтган

Дилафруз Ниязова · 20.08.2026 · 19:30 · 23 views
Тошкентда энг кўп ҳунармандлар рўйхатдан ўтган
Тошкентда энг кўп ҳунармандлар рўйхатдан ўтган / Фото: Сурат сунъий интеллекти ёрдамида яратилган.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 ўтган бўлиб, уларнинг сони 2 987 нафарни ташкил этган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Фаол ҳунармандлар сони бўйича иккинчи ўринни Фарғона вилояти эгаллаган. У ерда 2 743 нафар ҳунарманд рўйхатдан ўтган. Самарқанд вилоятида уларнинг сони 2 209 нафарни, Андижон вилоятида 2 113 нафарни, Наманган вилоятида эса 2 048 нафарни ташкил этган.

Хоразм вилоятида 1 919 нафар, Тошкент вилоятида 1 830 нафар, Қашқадарё вилоятида 1 547 нафар ҳунарманд рўйхатдан ўтган. Бухоро вилоятида эса 1 530 нафар фаол ҳунарманд мавжуд.

Сурхондарё вилоятида 1 170 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 1 121 нафар, Жиззах вилоятида 1 032 нафар ҳунарманд рўйхатдан ўтган.

Фаол ҳунармандлар энг кам Сирдарё ва Навоий вилоятларида қайд этилган. Уларда ҳунармандлар сони мос равишда 462 ва 452 нафарни ташкил этган.

Шундай қилиб, ҳунармандларнинг энг кўп қисми Тошкент шаҳрига, энг кам қисми эса Навоий вилоятига тўғри келган.