Ўзбекистон

Тошкентда дарахт икки автомобиль устига қулади

Тошкентда дарахт икки автомобиль устига қулади
Тошкентда дарахт икки автомобиль устига қулади / Фото: Тошкент Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентда 2 сентябрь куни эрталаб Мирзо Улуғбек туманидаги Махтумқули кўчасида кўп йиллик дарахт икки автомобиль устига қулади. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади, деб хабар берди пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.

Ҳодиса соат 05:32 да содир бўлган. Қулаган дарахт Tracker ва Leapmotor автомобилларига зарар етказган.

Ҳодисадан сўнг йўлнинг мазкур қисмида ҳаракат вақтинча чекланди. Ҳодиса жойида қутқарувчилар, тезкор хизматлар ва ободонлаштириш ходимлари иш олиб бориб, дарахт қулашининг оқибатларини бартараф этди.

Ишлар якунланганидан сўнг йўлнинг ушбу қисмида автотранспорт ҳаракати қайта тикланди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.