Тошкентда Chery автомобили тўқнашувдан сўнг Malibu томига чиқиб қолди

Тошкентда Chery автомобили тўқнашувдан сўнг Malibu томига чиқиб қолди

Тошкентда Chery автомобили тўқнашувдан сўнг Malibu томига чиқиб қолди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрида Chery автомобили йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг Malibu устига чиқиб қолди.

Пойтахт ЙҲХБ матбуот хизмати маълумотига кўра, ҳодиса 17 октябрь куни соат 15:20 ларда Яшнобод туманидаги Махтумқули кўчасида содир бўлган. ЙТҲда Chery, Malibu-2 ва иккита Cobalt автомашиналари иштирок этган.

Бошқарма маълумотларига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳеч ким жабрланмаган.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳодиса юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг