Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкентда Aviator Korzinka дўконида ёнғин содир бўлди, барча фуқаролар эвакуация қилинди

UzDaily · 31.01.2026 · 16:48 · 269 views
Тошкентда Aviator Korzinka дўконида ёнғин содир бўлди, барча фуқаролар эвакуация қилинди

Тошкентда Aviator Korzinka дўконида ёнғин содир бўлди, барча фуқаролар эвакуация қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун, 31 январь куни соат 15:47 да Тошкент шаҳар ёнғин-қутқарув хизматига Яшнобод туманидаги Паркент кўчасида жойлашган Aviator Korzinka дўкони биносида ёнғин чиққанлиги ҳақида хабар келиб тушди, деб маълум қилди Ўзбекистон ФВВ.

Қутқарув бўлинмалари ҳодиса жойига соат 15:53 да етиб борди.

Барча фуқаролар эвакуация қилинган, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари олиб борилмоқда. Вазирлик маълумотига кўра, вазият Тошкент шаҳар ёнғин-қутқарув хизмати томонидан тўлиқ назоратга олинган. Ёнғин оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Ёнғинни бартараф этиш ишлари Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири, генерал-майор Азизбек Икрамов раҳбарлигида олиб борилмоқда.

UzDaily · 👁 269 views · 31.01.2026 · 16:48