Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкентда Al-Xorazmiy гастрономик кўчасининг бир қисми уч кунга ёпилади

Дилафруз Ниязова · 10.10.2025 · 13:28 · 265 views
Тошкентда Al-Xorazmiy гастрономик кўчасининг бир қисми уч кунга ёпилади
Тошкентда Al-Xorazmiy гастрономик кўчасининг бир қисми уч кунга ёпилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимлиги маълум қилишича, янги гастрономик-туристик кўчанинг бир қисми вақтинчалик ёпилади.

Чилонзор туманидаги Ал-Хоразмий янги сайр-гастро туризм кўчасида йирик тадбир ўтказилиши муносабати билан кўчанинг Ал-Хоразмий айланма йўли қисмидан 2-Қатортол кўчасигача бўлган қисми 10-октабр соат 09:00 дан 13-октабр соат 09:00 гача транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилади.

Туман ҳокимлиги пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраб, ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштириш ҳамда муқобил ҳаракат йўналишларидан фойдаланишни тавсия қилди.