"Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида"ги қонун Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди.

"Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида"ги қонун Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди.

"Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида"ги қонун Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мажлисда “Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқди ва қабул қилди.

Мазкур ҳужжат мамлакатда рақобатбардош капитал бозорини ривожлантириш, инвестиция оқимини кенгайтириш, Ўзбекистонни минтақавий молиявий хаб сифатида шакллантиришга қаратилган.

Конституциявий қонун лойиҳасида молия марказининг ҳуқуқий мақоми, фаолият тамойиллари, бошқарув тизими, ваколатлари ва марказ ҳудудида амал қиладиган махсус ҳуқуқий режим аниқ белгиланган. Жумладан, марказ ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, мазкур Конституциявий қонунга ва молия марказининг қарорларига зид бўлмаган ҳолда Англия ва Уэлс ҳуқуқининг принциплари, қонунчилиги ва суд претседентлари амал қилишига оид қоидалар ўз аксини топган.

Мажлисда дунёнинг етакчи молия марказлари — Дубай халқаро молия маркази (ДИФС), Остона халқаро молия маркази (АИФС) ва Цингапур тажрибаси атрофлича ўрганилгани таъкидланиб, қонун лойиҳаси билан Тошкент халқаро молия марказининг институционал тузилмаси белгиланаётгани қайд этилди.

Шунингдек, марказ маъмурияти, Тошкент молиявий хизматлар бошқармаси ва Тошкент халқаро тижорат судининг ҳуқуқий мақоми мустаҳкамланмоқда. Бундан ташқари, Тошкент молиявий хизматлар бошқармаси лицензиялаш, назорат қилиш ва таъсир чораларини қўллаш ваколатига эга бўлади. Тошкент халқаро тижорат суди эса марказ иштирокчилари ўртасидаги низоларни мустақил равишда кўриб чиқади.

Лойиҳада марказ иштирокчилари ва уларнинг ходимларига хорижий валюталарда ҳисоб-китоб қилиш, чет эллик мутахассисларни ишга қабул қилиш, беш йилгача амал қиладиган махсус визалар олиш ҳуқуқи берилиши ҳам назарда тутилмоқда. Шу билан бирга, марказ ҳудудида солиқ ва божхона имтиёзлари жорий этилиши белгиланган.

Ушбу қонун лойиҳаси билан Конституция ва қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, Конституциянинг 15-моддасига киритилаётган қўшимчага мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ягона ҳуқуқий макон сақланган ҳолда, алоҳида ҳудудларда қонун асосида махсус ҳуқуқий режим ўрнатиш имконияти белгиланмоқда. Бош қомусимизнинг 131-моддасига киритилаётган қўшимча билан эса, махсус ҳуқуқий режим амал қиладиган ҳудудларда ихтисослашган судлар ташкил этилиши мумкинлиги назарда тутилмоқда.

Шу билан бирга, 134-моддага киритилаётган ўзгартириш билан айрим махсус ҳолатларда суд юрисдикцияси ва суд ишларини юритиш тартиби қонун билан алоҳида белгиланиши мумкинлиги мустаҳкамланмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида кенг муҳокамалардан ўтказилгани, хусусан, давра суҳбатлари, семинарлар ташкил этилгани, депутатлар, экспертлар, конституциявий ҳуқуқ соҳаси олимлари таклифлари асосида бир қатор таҳририй ва юридик тузатишлар киритилгани, айрим нормалар такомиллаштирилгани алоҳида қайд этилди.

Депутатларнинг таъкидлашича, мазкур Конституциявий қонун лойиҳаси мамлакатимизда очиқ ва замонавий иқтисодий муҳитни шакллантириш, инвестициявий фаолликни ошириш ҳамда халқаро иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг