Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкент ва Наманган вилоятлари тоғларида кўчки хавфи эълон қилинди

Дилафруз Ниязова · 09.12.2025 · 23:49 · 326 views
Тошкент ва Наманган вилоятлари тоғларида кўчки хавфи эълон қилинди
Тошкент ва Наманган вилоятлари тоғларида кўчки хавфи эълон қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Узгидромет маълумотига кўра, Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида кўчки хавфи эълон қилинди.

10–12 декабр кунлари тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади ва ҳаво ҳароратида ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

Oгоҳлантириш Тошкент вилояти Чатқол тоғ тизмасининг Бостонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманларига, Наманган вилоятида эса Поп туманига тааллуқли.

Тоғ ҳудудларида яшовчи аҳоли, сайёҳлар ва ҳайдовчилар хавфсизлик чораларига риоя қилишлари ҳамда юқори таваккалчиликка эга ҳудудларда хавфли саёҳатлар ва сайрлардан сақланишлари тавсия этилади.