Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Тошкент ва Душанбе ўртасида янги мунтазам авиақатнов йўлга қўйилди

UzDaily · 21.07.2025 · 15:15 · 324 views
Тошкент ва Душанбе ўртасида янги мунтазам авиақатнов йўлга қўйилди

Тошкент ва Душанбе ўртасида янги мунтазам авиақатнов йўлга қўйилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Centrum Air авиакомпанияси Ўзбекистон ва Тожикистон пойтахтлари ўртасида қўшимча авиақатновни амалга оширишни бошлади.

Тошкент – Душанбе – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар ҳар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари, ҳафтада икки марта амалга оширилади.

Янги йўналишнинг очилиши икки давлат ўртасидаги транспорт алоқаларини кенгайтириш ва ўсиб бораётган йўловчи оқими эҳтиёжларини қондиришга қаратилган.