Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкент шаҳар прокурори тайинланди

Беҳзод Ҳожиматов · 17.08.2016 · 14:41 · 474 views
Тошкент шаҳар прокурори тайинланди
Тошкент шаҳар прокурори тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев янги Тошкент шаҳар прокурорини тайинлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Матбуот хизмати хабар беради.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаевнинг 2016-йил 12-августдаги буйруғига мувофиқ, адлия катта маслаҳатчиси Кудратходжаев Ботир Бахромович 5 йил муддатга Тошкент шаҳар прокурори этиб тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди.

Мазкур тайинланишгача Б.Кудратходжаев Сурхондарё вилояти прокурори бўлиб ишлаётган эди. Унгача бу лавозимда Мирзохид Обидов ишлаган эди. Эслатиб ўтамиз, М.Обидов жорий йилнинг март ойида Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.