Тошкент метросининг янги йўналиши 2020-йилгача қуриб битказилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Тошкент метросининг янги йўналиши ҳисобланган Юнусобод линиясининг иккинчи босқичи 2017-2019 йилларда қуриб битказилади.
Қурилиши тугалланмаган янги лойиҳанинг 2016-йилнинг 1-октябрь ҳолатига баҳоланган нархи 6,91 млрд. сўмни ташкил этади.
124,8 млн. АҚШ доллари ҳисобидан баҳоланган лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ($72 млн.) ва Ўзбекистон Республикаси қайта қуриш ва тараққиёт фонди ($52,8 млн.) ҳисобидан молиялаштирилади.
UzDaily
·
👁 365 views
·
04.01.2017 · 17:05