Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкент метросида поезд билан носозлик содир бўлди

Беҳзод Ҳожиматов · 09.01.2025 · 21:40 · 414 views
Тошкент метросида поезд билан носозлик содир бўлди
Тошкент метросида поезд билан носозлик содир бўлди (Сурат: kun.uz)

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 9 январь куни Тошкент метросида поездда носозлик кузатилди.

«Тошкент метрополитени» матбуот хизмати маълумотига кўра, ҳодиса соат 11:51 лар атрофида Мирзо Улуғбек бекатига ҳаракатланиб келган 29-сонли ҳаракат таркибида машинист томонидан носозлик аниқланган.

Шу сабабли поезддаги йўловчилар бекатга туширилган ва йўналишдаги интервалга таъсир қилмаган ҳолда ушбу ҳаракат таркибидаги носозликни аниқлаш ҳамда уни бартараф этиш мақсадида текширув йўлаги томон юборилган.

Ҳозирги вақтда йўналишдаги поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда.