Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкент Ҳокими Қирғизистон Элчисини қабул қилди

Беҳзод Ҳожиматов · 12.01.2017 · 11:11 · 313 views
Тошкент Ҳокими Қирғизистон Элчисини қабул қилди
Тошкент Ҳокими Қирғизистон Элчисини қабул қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017-йилнинг 11-январь куни Тошкент шаҳар Ҳокими Раҳмонбек Усмонов Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва мухтор Элчиси Дониёр Сидиқовни қабул қилди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги Элчихонаси хабар беради.

Музокаралар давомида Раҳмонбек Усмонов ва Дониёр Сидиқов Тошкент ва Бишкек ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорлик соҳасидаги масалаларни муҳокама қилишди.

Томонлар шунингдек қўшма корхоналар очишни, турли соҳалар бўйича тажриба алмашиниш мақсадида бизнес-форумлар, давра суҳбатлари ўтказишни келишиб олишди.

Томонлар яқин истиқболда икки давлатнинг Пойтахт маданияти кунларини ўтказишни муҳокама қилишди.