Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

«Toshkent City» ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлди

Беҳзод Ҳожиматов · 23.01.2025 · 20:57 · 483 views
«Toshkent City» ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлди
«Toshkent City» ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 23 январь куни соат 19:49 да Батир Закиров кўчасида, «Toshkent City» ҳудудида жойлашган 9 қаватли бино терассада ёнғин содир бўлгани ҳақида ФВБ хабар берди.

Ёнғин хизматлари хабар тушганидан сўнг тўрт дақиқа ўтиб, 19:53 да воқеа жойига етиб келди. Ёнғин 20:03 да локализация қилинди ва 20:05 да тўлиқ ўчирилди.

Фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотига кўра, жабрланувчилар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирги вақтда ёнғиннинг сабаблари аниқланмоқда ва моддий зарар баҳоланмоқда.