Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

ТИВда Иордания элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Беҳзод Ҳожиматов · 30.08.2016 · 20:35 · 370 views
ТИВда Иордания элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
ТИВда Иордания элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 30-август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Иордания Ҳошимийлар Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Солиҳ Аҳмад Ал-Жаварнеҳ билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, жумладан Иордания делегациясининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.