Тимофеева Зиданшекни мағлуб этиб, US Open 2-босқичига чиқди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон вакили Мария Тимофеева US Open турнирининг иккинчи босқичига йўл олди. У биринчи учрашувида словениялик теннисчи Тамара Зиданшекни 6:3, 7:5 ҳисобида мағлуб этди.
Зиданшек WTA рейтингида 146-ўринни эгаллаб турибди. У 2022 йилда жаҳон рейтингида 22-ўринга кўтарилган, 2021 йилда эса «Ролан Гаррос» турнирида ярим финалга қадар етиб борган.
Тимофееванинг ўзи ҳозирда WTA рейтингида 86-поғонада жойлашган.