Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди

Дилафруз Ниязова · 21.05.2025 · 21:25 · 482 views
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди / Фото: Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидагилар асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб белгиланди:

Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг (ТИФ ТН) кодларини Жаҳон божхона ташкилоти ва Жаҳон савдо ташкилотининг қоидалари асосида юритиш;

импорт божхона божлари ва ТИФ ТН кодларини ягона ҳужжат асосида тизимлаштириш.

Қарор билан Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси таснифлаш кодлари рўйхати тасдиқланди.

2027 йилдан Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини инобатга олиб ТИФ ТНни бож тарифи билан биргаликда юритиш амалиёти йўлга қўйилади.