Танзила Нарбаева Венгрия Миллий Ассамблеяси Спикери билан учрашди
Танзила Нарбаева Венгрия Миллий Ассамблеяси Спикери билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Парламентлараро иттифоқ парламентларининг аёл аъзолари глобал конференцияси доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Венгрия Миллий Ассамблеяси Спикери Агнеш Форстхоффер билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш, парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро манфаатли ташаббусларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.
Икки давлат ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланиб бораётгани, мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.
Парламентлар ўртасида мулоқотни фаоллаштириш, парламентлараро ҳамкорлик бўйича гуруҳлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, ёш парламент аъзолари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, ҳудудлараро шерикликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида Сенат Раиси Венгрия парламенти вакилларини жорий йилнинг 4–6 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Парламентлараро иттифоқнинг 12-Глобал ёш парламент аъзолари конференциясида иштирок этишга таклиф этди.