Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Маданият

Танзила Нарбаева Ўзбекистоннинг таниқли санъаткорларининг оилаларига орденларни топширди

UzDaily · 30.05.2026 · 23:28 · 233 views
Танзила Нарбаева Ўзбекистоннинг таниқли санъаткорларининг оилаларига орденларни топширди

Танзила Нарбаева Ўзбекистоннинг таниқли санъаткорларининг оилаларига орденларни топширди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Президент Фармонига биноан мамлакатимизда маданият, санъат ва адабиёт соҳаларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган бир гуруҳ марҳум ижодкорлар юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Президент Фармони билан вафотидан сўнг давлат мукофотларига сазовор бўлган таниқли маданият ва санъат намояндалари, ёзувчи ва шоирларнинг оила аъзолари хонадонларига ташриф буюрди.

Илиқ ва самимий муҳитда Сенат Раиси “Фидокорона хизматлари учун”, “Буюк хизматлари учун”, “Меҳнат шуҳрати” ҳамда “Дўстлик” орденларини:

Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актриса Манзура Ҳамидова;

Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр  Ғани  Аъзамов;

Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр Обиджон  Юнусов;

Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актриса Зайнаб Садриева;

Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр Ўлмас  Алихўжаев;

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, актёр Жамшид Зокиров;

хонанда ва созанда Расулқори Мамадалиевнинг оила аъзоларига топширди.

Ташриф давомида марҳум ижодкорларнинг мамлакатимиз маънавий ҳаёти, миллий маданият ва адабиётни ривожлантириш, ёш авлод тарбияси ҳамда жамиятда эзгулик, меҳр-оқибат ва ватанпарварлик қадриятларини мустаҳкамлаш йўлидаги хизматлари алоҳида эътироф этилди.

Самимий учрашувларда Сенат Раиси давлат мукофотларини тақдирланган марҳумларнинг оила аъзоларига топширди ҳамда уларга чуқур ҳурмат ва миннатдорлик изҳор этди.

Ўз навбатида, марҳум ижодкорларнинг яқинлари Давлатимиз раҳбарига уларнинг меҳнати ва хизматлари юксак қадрлангани, мамлакатимизда ижод аҳли хотирасига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик билдирди.

UzDaily · 👁 233 views · 30.05.2026 · 23:28