Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Ўзбекистон 19/05/2025 Таълим вазирлиги Ўзбекистон мактабларида сўнгги қўнғироқни ўтказиш тақиқлангани ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Таълим вазирлиги Ўзбекистон мактабларида сўнгги қўнғироқни ўтказиш тақиқлангани ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бошланаётган ҳафтада юртимиз мактабларида сўнгги қўнғироқ жаранглайди. Ижтимоий тармоқларда ушбу тадбир ўтказилиши тақиқлангани, чекловлар ўрнатилгани ҳақида турли нотўғри хабарлар тарқалмоқда, деб хабар беради Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.

Бошқарманинг аниқлик киритишича, ж ўқув йилининг охирги куни 25 май, якшанба – дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли сўнгги қўнғироқ тадбирлари 24 май – шанба куни ўтказилиши белгиланган.

Сўнгги қўнғироқ ҳар бир инсон ҳаётида унутилмас таассуротларга бой бўлади. Айниқса, катта ҳаёт остонасига қадам қўяётган 11-синф битирувчилари учун бу куннинг аҳамияти ва қадри ўзгача. Бир томондан, кўп йиллик қадрдон синфдошлар, меҳрибон устозлар, жонажон мактаб билан умрбод хайрлашиш осон эмас. Иккинчи томондан, мустақил ҳаётга қадам қўйиш завқи, янги марралар чорлови, талабалик сурури. Бу энди чинакам байрам!

Вазирлик шуни маълум қиладики, мактабларимизда сўнгги қўнғироқ тадбирларини кўтаринки кайфиятда, тантаналар билан ўтказиш анъанаси бу йил ҳам давом этади.

“Мактаб ходимлари, битирувчилар ва ҳурматли ота-оналардан тадбирларни ўтказишда хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз!” қўшимча қилди вазирлик.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг