Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Сув фонди ер участкаларини тадбиркорларга ижарага бериш тартиби белгиланди

UzDaily таҳририяти · 16.07.2026 · 16:40 · 33 views
Сув фонди ер участкаларини тадбиркорларга ижарага бериш тартиби белгиланди

Сув фонди ер участкаларини тадбиркорларга ижарага бериш тартиби белгиланди
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳукумат қарори (362-сон, 02.07.2026 й.) билан “Очиқ турдаги коллектор-дренаж тармоқларини ёпиқ-ётиқ дренажларга айлантириш ва сув фонди ер участкаларини тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
 
Низомга кўра, туман (шаҳар) ҳокимликлари сув объектини балансда сақловчи ташкилотлар билан биргаликда очиқ турдаги коллектор-дренаж тармоқларини ёпиқ-ётиқ дренажларга айлантириш орқали пайдо бўлган сув фонди ер участкаларини тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун:
 
электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага бериш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига мурожаат қилади.
 
Очиқ турдаги коллектор-дренаж тармоқларини ёпиқ-ётиқ дренажларга айлантириш бўйича қурилиш-монтаж ишлари электрон онлайн-аукцион савдолари ғолиби томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган параметрларда амалга оширилади.
 
Очиқ турдаги коллектор-дренаж тармоқларини ёпиқ-ётиқ дренажларга айлантириш орқали пайдо бўлган сув фонди ер участкаларининг ер тоифасини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
 
Ижарага берилган сув фонди ер участкаси ҳудудида ёпиқ-ётиқ дренажларни соз ҳолатда сақлаш ва жорий таъмирлаш ишлари электрон онлайн-аукцион савдолари ғолиби томонидан амалга оширилади.