Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Сурхондарё вилояти прокурори тайинланди

Беҳзод Ҳожиматов · 15.09.2016 · 23:59 · 445 views
Сурхондарё вилояти прокурори тайинланди
Сурхондарё вилояти прокурори тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2016 йил 14 сентябрдаги буйруғига мувофиқ адлия маслаҳатчиси Уктамжон Абдуллаевич Саидов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунига асосан Сурхондарё вилояти прокурори этиб 5 йил муддатга тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, вилоятнинг аввалги прокурори Ботир Кудратходжаев 2016-йилнинг август ойида Тошкент шаҳар прокурори лавозимига тайинланган эди.