Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Суриялик Kalash Trading дистрибютори Ўзбекистондан кабел сотиб олишни режалаштирмоқда

UzDaily таҳририяти · 26.06.2026 · 22:45 · 22 views
Суриялик Kalash Trading дистрибютори Ўзбекистондан кабел сотиб олишни режалаштирмоқда

Суриялик Kalash Trading дистрибютори Ўзбекистондан кабел сотиб олишни режалаштирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Суриянинг йирик дистрибьюторлик компанияларидан бири — "Kalash Trading Company Ltd" раҳбари Аҳмад Калаш маҳаллий электротехника саноатининг экспорт салоҳияти билан танишиш мақсадида "ProСab" компаниясига ташриф буюрди.

Ташриф давомида меҳмон корхонада ишлаб чиқарилаётган кабель ва сим-ўтказгич маҳсулотлари ассортименти, уларнинг техник хусусиятлари, сифат стандартлари ҳамда замонавий ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишди. Шунингдек, компаниянинг ташқи бозорлардаги фаолияти ва экспорт имкониятлари ҳақида маълумот берилди.

Аҳмад Калаш "ProСab" маҳсулотларининг юқори сифати, замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқарилаётгани ва халқаро бозорларда рақобатлаша олиш салоҳиятини юқори баҳолади.

Учрашув чоғида томонлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган кабель маҳсулотларини Сурия бозорига етказиб бериш имкониятларини муҳокама қилиб, мазкур йўналишда ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

Аҳмад Калашнинг Ўзбекистонга ташрифи Савдо-саноат палатаси кўмагида ташкил этилган бўлиб, унинг доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини ўрганиш ва экспорт шартномаларини имзолаш мақсадида қатор корхоналарга ташрифлар амалга оширилди.