Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

Sohar International Марказий банк билан мамлакат бозорига кириш режаларини муҳокама қилди

Беҳзод Ҳожиматов · 29.11.2024 · 20:16 · 537 views
Sohar International Марказий банк билан мамлакат бозорига кириш режаларини муҳокама қилди
Sohar International Марказий банк билан мамлакат бозорига кириш режаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Марказий банк раҳбарияти билан учрашувда Sohar International компаниясининг Ўзбекистон банк бозорига кириш режалари ҳамда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Sohar International вакиллари банкнинг стратегик қарашларини тақдим этдилар ва Ўзбекистон банк тизимининг юқори инвестицион салоҳиятини таъкидлаб, мамлакат бозорига киришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Ўз навбатида, Марказий банк молия бозорини янада ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва банк соҳасига халқаро стандартларни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.