Соғлиқни сақлаш вазирлигига янги ўринбосарлар тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирлигига янги ўринбосарлар тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирлигига янги ўринбосарлар тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятининг янги таркиби тасдиқланди.

Отабек Имамов соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Шунингдек, вазир ўринбосарлари этиб Адҳам Худайқулов ва Шерзод Мухамедов белгиланди.

Алоҳида йўналиш — комплаенс ва ички коррупцияга қарши назорат Жалолиддин Асамутдинов зиммасига юклатилди, у мазкур йўналиш бўйича вазир ўринбосари этиб тайинланди.

Илҳомжон Умурзаков соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у аввал эгаллаб келган иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари — Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш департаменти директори лавозимидан озод этилди.

Шу билан бирга, Алишер Бобоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. Худди шу сабабга кўра вазир ўринбосарлари Эльмира Баситханова ва Фарҳоджон Ташпулатов ҳам ўз лавозимларини тарк этди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг