Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Словакия делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради

UzDaily · 31.10.2016 · 11:23 · 341 views
Словакия делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради
Словакия делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 2-4-ноябрь кунлари Словакия Республикасининг Ташқи ва Европа ишлари вазирлиги Давлат котиби Лукаш Паризек бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Ташриф дастуридан вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундида иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш ҳамда Самарқанд вилоятида бўлиш ўрин олган.

UzDaily · 👁 341 views · 31.10.2016 · 11:23