Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Словакия Бош вазирини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Дилафруз Ниязова · 09.06.2025 · 14:05 · 331 views
Словакия Бош вазирини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Словакия Бош вазирини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 9 июнь куни Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Словакия Республикаси Бош вазири Роберт Фицони расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф этди.

Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Словакия давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушилгач, олий даражадаги музокаралар бошланди.