Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Швейцариянинг AquaTECH компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқчи

Дилафруз Ниязова · 05.12.2025 · 17:00 · 276 views
Швейцариянинг AquaTECH компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқчи
Швейцариянинг AquaTECH компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқчи

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 4 декабрь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги масъуллари Швейцариянинг "AquaTECH" компанияси директори билан учрашув ўтказди.

Учрашувда агентлик вакили Ўзбекистонда косметика индустриясини ривожлантириш бўйича тақдимот қилиб, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, ишлаб чиқариш инфратузилмаси, инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар ва экспорт салоҳияти ҳақида маълумот берди.

"AquaTECH" компанияси 35 та давлатда ҳамкорлик алоқаларига эга экани маълум қилинди. Компания Ўзбекистон корхоналари билан контракт асосида ишлаб чиқариш йўналишида ҳамкорлик қилиш истaгини билдирди.

Томонлар бундай шериклик локал ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қўшма маҳсулотларни ташқи бозорларга олиб чиқиш ва икки томон учун янги имкониятлар очишини таъкидладилар.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон минтақаларида учрайдиган шифобахш ва индустриал аҳамиятга эга ўсимликлар косметика воситалари ишлаб чиқариш учун муҳим хомашё манбаи эканлиги қайд этилди. Бу ресурслар мамлакатда косметика индустриясини ривожлантиришда муҳим ўрин тутиши алоҳида таъкидланди.