Спорт

Шохсанам Шерзодова ва Нилуфар Закирова ЖЧда кумуш олди

Шохсанам Шерзодова ва Нилуфар Закирова ЖЧда кумуш олди
Шохсанам Шерзодова ва Нилуфар Закирова ЖЧда кумуш олди / Фото: Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси вакилалари Шохсанам Шерзодова ва Нилуфар Закирова Польшадаги Познань шаҳрида ўтказилаётган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медалини қўлга киритди.

Аёллар ўртасида 200 метр масофага ўтказилган финал баҳсида ўзбекистонлик дуэт иккинчи ўринни эгаллаб, жаҳон чемпионатининг кумуш медалларига сазовор бўлди.

Ушбу медаль Ўзбекистон терма жамоасининг жорий жаҳон чемпионатидаги иккинчи медали бўлди. Бир кун аввал эркаклар ўртасида худди шу 200 метр масофада Артур Гулиев кумуш медалини қўлга киритган эди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.