Шомуродовнинг голи ЖЧ гуруҳ босқичида энг яхшиси деб топилди
Шомуродовнинг голи ЖЧ гуруҳ босқичида энг яхшиси деб топилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг Конго терма жамоасига қарши учрашувда киритган голи FIFA томонидан ташкил этилган овоз бериш якунларига кўра жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг энг яхши голи деб топилди.
Мухлислар ўртасида ўтказилган очиқ овоз бериш натижаларига кўра, ўзбекистонлик ҳужумчи томонидан киритилган гол энг кўп қўллаб-қувватлашга эришди.
Овоз бериш жараёнида Шомуродовнинг голи Лионель Месси, Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор киритган голлардан кўра кўпроқ овоз тўплади.
Ғолиб FIFA томонидан мухлислар ўртасида ташкил этилган очиқ овоз бериш натижалари асосида аниқланди.