Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Шерзодхон Қудратхўжа Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси раҳбари лавозимидан озод этилди

Дилафруз Ниязова · 06.03.2026 · 13:00 · 289 views
Шерзодхон Қудратхўжа Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси раҳбари лавозимидан озод этилди
Шерзодхон Қудратхўжа Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси раҳбари лавозимидан озод этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Шерзодхон Қудратхўжа Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси бошқаруви раиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар қилди.

Баёнотда қайд этилишича, ассоциацияда унга мамлакат медиа соҳасини ривожлантиришга қаратилган самарали фаолияти, очиқлик ва шаффофлик тамойилларини мустаҳкамлаш, шунингдек сўз эркинлигини таъминлашга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирилган.

Бошқарувнинг янги раиси этиб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси Одилжон Тожиев тайинланди.