Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди

Беҳзод Ҳожиматов · 26.12.2016 · 11:30 · 300 views
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 25-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга чуқур таъзия билдирди.

“Қора денгиз устида Ту-154 самолёти ҳалокатга учраши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни оғир қайғу билан қабул қилдим. Менинг чуқур таъзиямни қабул қилишингизни ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман”, - дейилади юборилган таъзияномада.