Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Бангладеш Президентига ҳамдардлик билдирди

Беҳзод Ҳожиматов · 15.06.2017 · 14:58 · 278 views
Шавкат Мирзиёев Бангладеш Президентига ҳамдардлик билдирди
Шавкат Мирзиёев Бангладеш Президентига ҳамдардлик билдирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бангладеш Халқ Республикаси Президенти Абдул Ҳамид Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари!

Мамлакатингизнинг бир қатор ҳудудларида юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди.

Ушбу мусибатли дамларда Сиз Жаноби Олийларига ва дўст Бангладеш халқига чуқур таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик туйғуларимизни етказиб қўйишингизни сўраймиз.

Қайғу билан, Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти.