7
Ўзбекистон

Сенат адвокатлар ҳуқуқларини кенгайтиришга оид тузатишларни маъқуллади

Сенат адвокатлар ҳуқуқларини кенгайтиришга оид тузатишларни маъқуллади
Сенат адвокатлар ҳуқуқларини кенгайтиришга оид тузатишларни маъқуллади / Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Сенати жиноят ишларини кўриб чиқишда адвокатларнинг ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган тузатишларни маъқуллади.

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун Олий Мажлис Сенатининг 21-ялпи мажлисида кўриб чиқилди.

Ҳужжат Жиноят-процессуал кодекси ва «Адвокатура тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритишни назарда тутади. Улар тарафларнинг тортишувчанлигини, ҳуқуқлари тенглигини таъминлаш ва суд жараёнида адвокатнинг ролини оширишга қаратилган.

Суриштирув ёки дастлабки тергов якунланганидан сўнг адвокатга ҳимоя позициясини тақдим этиш учун беш сутка муддат берилади.

Жиноят-процессуал кодексига бундай ҳужжатни тақдим этиш тартибини белгилайдиган норма ҳам киритилмоқда.

Айблов хулосаси тасдиқланганидан кейин прокурор жиноят ишини ҳимоя позицияси билан бирга судга юборади.

Сенаторлар таъкидлашича, қонуннинг қабул қилиниши суд муҳокамасида ҳимоя томонининг ҳуқуқларини кенгайтиради.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.