Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Технологиялар

SEGA Ўзбекистонда ўйинлар индустрияси бўйича ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқмоқда

Дилафруз Ниязова · 23.12.2025 · 15:25 · 457 views
SEGA Ўзбекистонда ўйинлар индустрияси бўйича ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқмоқда
SEGA Ўзбекистонда ўйинлар индустрияси бўйича ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Японияга амалга оширилган ташрифи доирасида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов SEGA SAMMY Holdings Inc. президенти ва бош ижрочи директори (Гроуп СEО) Ҳаруки Сатоми ҳамда SEGA Corp. ижрочи вице-президенти, ижрочи директори Такая Сегава билан учрашди.

Музокаралар давомида ўйинлар индустриясини ривожлантириш, рақамли технологиялар ҳамда кадрлар салоҳиятини ошириш йўналишларида икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.