Саудия Арабистони Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2017 йил 9 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Саудия Арабистони Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Абдураҳмон бин Абдуллоҳ аш-Шая билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Ҳамкорликни, аввало савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳаларда янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш истиқболларига урғу берилди.
Турли даражаларда бўлажак икки томонлама учрашувлар жадвали ва кун тартиби бўйича ҳам фикр алмашилди.