Маданият

Самарқандда сунъий интеллектнинг маданий меросни асрашдаги ўрни муҳокама қилинмоқда

Самарқандда сунъий интеллектнинг маданий меросни асрашдаги ўрни муҳокама қилинмоқда
Самарқандда сунъий интеллектнинг маданий меросни асрашдаги ўрни муҳокама қилинмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 1 ноябрь куни Самарқандда ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида “Музейларда сунъий интеллектнинг роли” мавзусидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади.

Тадбир Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ЮНEСКО, Франция Маданият вазирлиги ҳамда Гюме музейи ҳамкорлигида ташкил этилди.

Мазкур конференция етакчи музейлар, халқаро ташкилотлар ва технологик компаниялар вакилларини бир майдонга жамлаб, сунъий интеллектнинг маданий меросни асрашдаги ўрни ҳамда маданият соҳасида технологияларни барқарор қўллаш йўналишларидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун муҳим мулоқот майдонига айланди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.