Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Самарқандда Mercedes ҳайдовчиси тез ёрдамга йўл бермади

Дилафруз Ниязова · 26.08.2026 · 17:45 · 39 views
Самарқандда Mercedes ҳайдовчиси тез ёрдамга йўл бермади
Самарқандда Mercedes ҳайдовчиси тез ёрдамга йўл бермади / Фото: ДЙҲX.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқандда Mercedes-Benz автомобили ҳайдовчиси махсус ёруғлик ва овозли сигналлар билан ҳаракатланаётган тез тиббий ёрдам машинасига йўл бермади. Ҳайдовчига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрилди, шунингдек, у билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Бу ҳақда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспексияси хабар берди.

Ҳодиса акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Кадрларда Mercedes-Benz автомобили шаҳар кўчалари бўйлаб ҳаракатланаётгани ва махсус жиҳозланган тез ёрдам машинасига йўл бермаётгани кўринади.

Шу муносабат билан ҳайдовчиларга махсус ёруғлик ва овозли сигналлар ёқилган ҳолда ҳаракатланаётган тезкор ва махсус хизмат автомобилларига ўз вақтида йўл бериш зарурлиги эслатилди.

Тегишли талаб фавқулодда хизматларнинг тўсиқсиз ҳаракатланишини таъминлаш ва йўл ҳаракати иштирокчилари хавфсизлигини оширишга қаратилган.