Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Администрация жамоаси билан ишчи таҳлилий муҳокама ўтказилганини маълум қилди. Унда яқин вақт ичида амалга оширилиши режалаштирилаётган устувор йўналишлар ва йирик лойиҳалар кўриб чиқилди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Администрацияда очиқ ишлаш формати мунтазам қўлланилади. Унда устувор вазифалар белгиланади, долзарб масалалар таҳлил қилинади ва турли ечим вариантлари кўриб чиқилади.
Саида Мирзиёева ҳар бир масалани бутун жамоа билан муҳокама қилиш вазиятга кенгроқ баҳо бериш, янги имкониятларни аниқлаш ва энг самарали ёндашувларни топиш имконини беришини таъкидлади.
Муҳокамалар якунлари бўйича аниқ вазифалар белгиланади ва асосланган таклифлар шакллантирилади. Кейинчалик улар Президентга тақдим этилади.