Саида Мирзиёева ЕХҲТ бош котиби билан учрашди

Саида Мирзиёева ЕХҲТ бош котиби билан учрашди

Саида Мирзиёева ЕХҲТ бош котиби билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ЕХҲТ бош котиби Феридун Синирлиоғлу билан учрашув ўтказилгани ҳақида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, суҳбат давомида ЕХҲТ бош котиби яқинда Ўзбекистонга амалга оширган ташрифидан ва Президент Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган учрашувдан илиқ таассуротлар олганини таъкидлаган. Шунингдек, ЕХҲТ томони ўзбек томони илгари сураётган ташаббусларни амалга оширишга тайёр эканини тасдиқлаган.

Томонлар ҳамкорликнинг келгуси йўналишларини муҳокама қилди. Жумладан, трансмиллий таҳдидларга қарши курашиш, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, гендер тенглигини илгари суриш, шунингдек суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтиришга бағишланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг