Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Рустам Азимов Туркия Президенти билан музокаралар ўтказди

Беҳзод Ҳожиматов · 28.02.2017 · 12:26 · 344 views
Рустам Азимов Туркия Президенти билан музокаралар ўтказди
Рустам Азимов Туркия Президенти билан музокаралар ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Рустам Азимов Туркия Президенти Тайип Эрдўғон билан музокаралар ўтказди.

Азимов ва Эрдўғон музокаралари Истамбул шаҳридаги Бейларбейи саройида бўлиб ўтди. 45 дақиқа давом этган учрашув ёпиқ эшиклар ортида ўтди ҳамда унинг тафсилотлари ёритилмаган.

Қайд этамиз, Ўзбекистон делегацияси Истамбул шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Туркия бизнес-форумида иштирок этди.

Форум якунларига кўра Ўзбекистон ва Туркия иқтисодий соҳадаги ҳамкорлик тўғрисида келишиб олишди.

Шартномада ҳамкорликнинг қуйидаги 10 та йўналишлари белгилаб олинган: қишлоқ хўжалиги, текстиль, электроника, кимё саноати, туризм ва логистика.

Учрашув давомида томонлар иқтисодиётнинг барча жабҳаларида ҳамкорликни йшлга қўйиш мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидладилар.