Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Россия компанияси Наманган вилоятида янги тўқимачилик фабрикаси қурилишига 50 миллион доллар сармоя киритмоқда

UzDaily · 22.10.2025 · 11:10 · 256 views
Россия компанияси Наманган вилоятида янги тўқимачилик фабрикаси қурилишига 50 миллион доллар сармоя киритмоқда

Россия компанияси Наманган вилоятида янги тўқимачилик фабрикаси қурилишига 50 миллион доллар сармоя киритмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегация халқаро ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, вилоятга қўшимча инвестициялар жалб этиш ва экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида Россия Федерациясида расмий сафарда бўлиб турибди.

Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Иваново вилоятидаги "ОТК Производство" компанияси раҳбари Артур Аракелян билан учрашди.

Мазкур инвестор томонидан Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида "Рунамтекс" хорижий корхонаси ташкил этилиб, бугунги кунга қадар умумий қиймати 40 млн. долларлик 2 та йирик текстиль фабрикалари ишга туширилган ва ойига 2-3 млн. долларлик маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилган.

Музокаралар давомида Тўрақўрғон туманига 50 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритиб, учинчи йирик тўқимачилик фабрикасини қуришга келишилди.

Мазкур лойиҳа доирасида 1,5 мингта янги иш ўринлари ҳамда йиллик 35-40 млн. долларлик экспорт ҳажми яратилади.

Наманган вилояти делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи давом этмоқда.

UzDaily · 👁 256 views · 22.10.2025 · 11:10