Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Россия Федерацияси Президентига ҳамдардлик

Беҳзод Ҳожиматов · 23.03.2024 · 12:10 · 265 views
Россия Федерацияси Президентига ҳамдардлик
Россия Федерацияси Президентига ҳамдардлик

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Москва вилоятидаги "Крокус Сити Холл" концерт залида содир бўлган фожиа оқибатида ўнлаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Президент Владимир Путинга чуқур таъзия йўллади.
Мактубда Ўзбекистон тинч аҳолига қарши қаратилган бу террорчилик ҳаракатини қатъий қоралаши ҳамда мазкур жиноят ташкилотчилари ва ижрочиларига жазо муқаррарлиги таъминланишига ишонч билдирилган.
Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг яқинларига бардамлик, барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.