Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Рақобат қўмитаси мобил алоқа тарифларининг оширилишини ўрганмоқда

Дилафруз Ниязова · 18.11.2025 · 20:48 · 301 views
Рақобат қўмитаси мобил алоқа тарифларининг оширилишини ўрганмоқда
Рақобат қўмитаси мобил алоқа тарифларининг оширилишини ўрганмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ўзбекистонда мобил алоқа хизматлари тарифларининг оширилишига оид масалани ўрганишни бошлаганини маълум қилди.

Қўмита томонидан мобил алоқа операторларини нархларни оширилиши асослилигини ўрганиш мақсадида жорий йил ноябрь ойининг бошида тегишли тартибда сўровлар юборилган.

Ҳозирги вақтда операторлар томонидан тақдим этилган маълумотлар, хусусан хизматлар сифатини ошириш ва қамров ҳудудини кенгайтириш харажатларининг тарифларни шакллантиришга таъсири ўрганилмоқда.

Агар операторлар томонидан рақобатга зид ҳаракатлар, жумладан, ҳаракатларни мувофиқлаштириш белгиларини аниқланса, тегишли текширув ўтказилади.

Амалдаги қонунчилик бузилгани тасдиқланса, операторларга нисбатан қатъий чоралар кўрилади.

Қўмита таъкидладики, текширувнинг асосий мақсади — истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш ва мобил алоқа бозорида шаффоф рақобатни таъминлашдан иборат.