Спорт

Қувончбек Исмоилов U20 жаҳон чемпиони бўлди

Қувончбек Исмоилов U20 жаҳон чемпиони бўлди
Қувончбек Исмоилов U20 жаҳон чемпиони бўлди / Фото: Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик курашчи Қувончбек Исмоилов Братиславада 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида спорт кураши бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди. 63 кггача бўлган вазн тоифаси финалида у Салим Казмаховни 9:7 ҳисобида мағлуб этди.

Исмоилов мусобақада саралаш босқичидан бошлаб, хитойлик спортчи Чжаоцзянь Ванг устидан 14:5 ҳисобида ғалаба қозонди.

1/8 финалда ўзбекистонлик курашчи Финляндия вакили Маттиас Юхани Арпиайнен билан беллашиб, 9:8 ҳисобида ғалаба қозонди.

Чорак финалда Исмоилов Турал Аҳмадовни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Ярим финалда эса у Клиcман Адриан Карраседо Велис устидан минимал устунлик билан — 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳал қилувчи беллашувда Исмоилов Салим Казмахов билан учрашди. Беллашув якунига кўра, ўзбекистонлик спортчи 9:7 ҳисобида ғалаба қозониб, жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди.

Ушбу вазн тоифасида бронза медалларини Турал Аҳмадов ва Али Меҳр Али Гариби қўлга киритди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.