Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Қурувчилар вақтинчалик яшаш жойида рўйхатдан ўтиши шарт

Беҳзод Ҳожиматов · 26.12.2024 · 14:34 · 363 views
Қурувчилар вақтинчалик яшаш жойида рўйхатдан ўтиши шарт
Қурувчилар вақтинчалик яшаш жойида рўйхатдан ўтиши шарт

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қурилиш объектларида ишлаш мақсадида келган шахслар мазкур жойларда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинади.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Унга кўра, Ҳукуматнинг айрим қарорларига қурилиш объектларида ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарида ишлаш мақсадида келган ва ушбу объектларнинг яшаш учун мослаштирилган жойларида яшаб, меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган шахсларни мазкур қурилиш объектларига ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарига вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлиги бундай шахслар учун зарур шарт-шароитлар яратилганлиги, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, санитария-эпидемиология режими талабларига қатъий риоя этилаётганлигини доимий назорат қилиб борилишини таъминлайди.