Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Қозоғистонда йўл-транспорт ҳодисаси

Беҳзод Ҳожиматов · 23.06.2017 · 11:20 · 319 views
Қозоғистонда йўл-транспорт ҳодисаси
Қозоғистонда йўл-транспорт ҳодисаси
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- ОАВ хабарларига кўра, 2017 йилнинг 22 июнь куни Қозоғистоннинг Акмола вилояти ҳудудида Чимкентдан Волгодрадга (Россия) кетаётган автобус ағдарилиб тушган. Йўл-транспорт ҳодисаси қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқароларининг борлиги аниқланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармаси ва Қозоғистондаги Элчихонаси томонидан жароҳат олганларнинг шахсини аниқлаш ва зарур ёрдамни кўрсатиш учун чоралар қўлланилмоқда.