Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Қорақалпоғистонда Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази барпо этилади

Дилафруз Ниязова · 05.11.2025 · 17:26 · 256 views
Қорақалпоғистонда Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази барпо этилади
Қорақалпоғистонда Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази барпо этилади / Фото: Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Қорақалпоғистон Республикасида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига Ёшлар ижтимоий-иқтисодий марказини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Хўжайли туманида Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази ташкил этилади.

Марказ ҳудудида IT университет, стартаплар технопарки ва уларни қўллаб-қувватлаш инновацион гуруҳлари, ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти йўлга қўйилади.

Шунингдек, қуриб фойдаланишга топширилган ижтимоий соҳа объектлари Инвестор томонидан тегишли давлат органлари тасарруфига беғараз ўтказиб берилади.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида давлат муассасаси шаклида Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази дирекцияси ташкил этилади.