Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Маданият

Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон Самарқанддаги Шердор мадрасасини таъмирлаш ишларини якунладилар

UzDaily · 03.06.2026 · 22:30 · 244 views
Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон Самарқанддаги Шердор мадрасасини таъмирлаш ишларини якунладилар

Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон Самарқанддаги Шердор мадрасасини таъмирлаш ишларини якунладилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — АҚШ Давлат котибининг жамоатчилик дипломатияси масалалари бўйича ўринбосари Сара Рожерс, Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник Самарқанддаги Регистон майдонида жойлашган Шердор мадрасаси пештоқини реставрация қилишнинг биринчи босқичи якунига бағишланган маросимда иштирок этди.

АҚШнинг Маданий меросни асраш бўйича элчилар жамғармаси (АФСП) кўмагида амалга оширилаётган лойиҳа уч босқичдан иборат бўлиб, Шердор мадрасасининг тарихий пештоғи, мозаикалари, маёлика безаклари, декоратив элементлари ва куфий ёзувларини сақлаб қолиш, шунингдек, реставрация соҳаси мутахассисларининг касбий салоҳиятини оширишга қаратилган. Маросим доирасида реставрация ишларининг биринчи босқичи натижалари тақдим этилди.

Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маданият ва маданий меросни асраш соҳасидаги қўшма ташаббусларни янада ривожлантиришни назарда тутувчи беш йиллик ҳамкорлик йўл харитасини ҳам имзолади.

UzDaily · 👁 244 views · 03.06.2026 · 22:30