Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Туризм

Қарийб 7 минг ўзбекистонлик январь ойида Таиландга саёҳат қилди

Дилафруз Ниязова · 09.03.2026 · 14:55 · 334 views
Қарийб 7 минг ўзбекистонлик январь ойида Таиландга саёҳат қилди
Қарийб 7 минг ўзбекистонлик январь ойида Таиландга саёҳат қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил январь ойида Ўзбекистоннинг 6 890 нафар фуқароси туристик мақсадда Таиландга саёҳат қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотлари далолат беради.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан мазкур кўрсаткич қарийб 6 фоизга ошган.

Сафарларнинг аксарияти саёҳат билан боғлиқ бўлган. Шу мақсадда Таиландга 6 478 нафар Ўзбекистон фуқароси борган.

Қариндошларини зиёрат қилиш мақсадида ушбу мамлакатга 406 нафар фуқаро йўл олган. Таълим олиш мақсадида эса Таиландга 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ташриф буюрган.

Яна 2 та сафар хизмат мақсадида амалга оширилган.